Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда “очиқ банкинг” тизими жорий этилади
Бу тизим – банк ва финтех соҳасидаги инновацияларни кўпайтиришга қаратилган бўлиб, молиявий хизматлар истеъмолчиларининг розилиги асосида уларнинг молиявий ахборотлари стандарт шаклдаги API'лар воситасида учинчи шахсларга узатилишини назарда тутади. Бу орқали финтех бозорида рақобат кучайиб, янги маҳсулотлар, масалан шахсий бюджетни бошқариш имконини берувчи иловалар пайдо бўлишига йўл очилади.
Ўзбекистонда банклар, тўлов ташкилотлари ва молиявий технологиялар бозори иштирокчилари ўртасида хавфсиз маълумот алмашинувини таъминлайдиган “очиқ банкинг” тизими жорий этилади.
Бу – 27 ноябр куни имзоланган “Молиявий технологиялар соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарорида белгиланди.
Қарорга кўра, “очиқ банкинг” тизими 2026 йил 1 сентябргача ишга тушиши керак.
Маълумот учун, “очиқ банкинг” (open banking) – молиявий хизматлар истеъмолчисининг розилиги асосида унинг молиявий маълумотлари (ҳисобварақлари, улардаги маблағлар ва транзакциялар тарихи кабилар) учинчи томонларга стандарт шаклдаги API'лар воситасида узатилиши мумкин бўлган тизимдир.
Бу тизим финтех соҳасида рақобатни кучайтириш, танлов имкониятини кенгайтириш ва инновацион маҳсулотларни кўпайтиришга қаратилган бўлиб, истеъмолчиларга шахсий бюджетни бошқариш ва қайд этиб бориш каби қатор афзалликларни беради.
Мавзуга оид
16:19 / 13.12.2025
Хориждан пул ўтказмалари 11 ойда 17,3 млрд долларга етди
16:37 / 11.12.2025
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
19:09 / 10.12.2025
Ўзбекистонда ягона QR код орқали тўловларни қабул қилиш мажбурий бўлади
12:41 / 05.12.2025