Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 18:52 / 13.07.2015
1741
1 дақиқада ўқилади
Ryanair Грецияда 7 евролик ички рейсларни ишга туширади
Ирландиянинг Ryanair лоукостери Грециянинг ички рейслари учун 4.99 фунт (7 евро) турувчи чипталар таклиф қилмоқда. Бу ҳақда компаниянинг матбуот хабарномасида айтилди.
Махсус нархлар 13-26 июль кунларида Афина-Ханья, Афина-Родос, Афина-Салоники йўналишлари учун амалда бўлади.
13 июлдан компания Буюк Британиядан Грецияга учиш тарифларини 30 фоизга туширди. Паст нархлар октябрь ойининг ўрталаригача амал қилади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш