Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Когон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Кореяга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди.
Маълум қилинишича, фуқаро З.И. фуқаро Ш.И.нинг ишончига кириб, уни 8 000 АҚШ доллари эвазига гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Корея давлатига ишга юборишини айтиб, келишилган пулдан 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Терговга қадар текширув жараёнида ушбу пуллар ҳисобидан 200 АҚШ долларининг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Тошкент вилоятида Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилиб, икки нафар фуқародан 15 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган шахснинг ноқонуний ҳаракатлари фош этилгани хабар қилинганди.











