Айни пайтда бамбук айиқлари орасида тутқунликда энг узоқ вақт яшаш бўйича жаҳон рекорди Ду-Ду лақабли пандаги тегишли. Панда 1999 йилда 37 ёшида вафот этган, бу инсон ўлчовларида 100 йилни ташкил қилади. Катта пандалар кам ҳолатда бундай ёшгача етиб боради.

Цзя-Цзя эшитиш ва кўриш қобилиятида муаммоларга эга бўлсада, у ўз ёшига нисбатан анча яхши соғлиққа эга. 80 кг келадиган узоқ умр кўрувчи панда 1978 йилда Хитойда тутиб олинган, 1999 йилда эса Гонконгнинг Океаник боғига топширилган.