Жаҳон | 16:11 / 28.10.2015
4198
1 дақиқада ўқилади

Бортников Афғонистондаги жангариларнинг ИШИД таркибига қўшилишидан огоҳлантирди

Россия федерал хавфсизлик хизмати директори Александр Бортников Афғонистонда ҳаракат қилаётган баъзи бир жангарилар гуруҳларининг ИШИД сафларига қўшилиши минтақадаги вазиятни кескин ёмонлаштириши мумкинлигини таъкидлади. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

“Афғонистондаги вазиятнинг кескинлашиши жиддий хавотирга сабаб бўлмоқда. Бугун ушбу мамлакатнинг шимолий чегараларида кўплаб жиноий гуруҳлар тўпланган бўлиб, улар Толибон таркибига киради. Уларнинг бир қисми, шунингдек, ИШИД байроқлари остига ўтди, бу террорчиларнинг Марказий Осиёга бостириб кириш таҳдидини янада оширди”, - деди у МДҲ давлатлари хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгашининг 39-йиғилишидаги чиқишида.

Шунингдек, у МДҲнинг айрим давлатлари чегараларидаги нотинч вазият аллақачон белгилар бермоқда. Бундан ташқари, минтақага Яқин Шарқ ва Афғонистон-Покистон зонасидаги “иссиқ” нуқталардан қайтаётган жангарилар ҳам таҳдид солмоқда.