Мутахассислар ўзларининг туристлар учун тавсияларини Best In Travel 2016 тўпламида эълон қилишди. Уларнинг фикрича, Ботсвана “чўллар ва дарёлар уйғунлигидан иборат ноёб ҳудуд бўлиб, улкан миқдордаги йиртқич жониворларни жалб қилади, бу ёввойи ва экзотик мамлакатдир”.

Иккинчи ва учинчи ўринлар Япония ва АҚШга насиб қилди. АҚШ “автомобилда сайр қилишни яхши кўрувчи туристлар жаннати” деб аталди.

2016 йилда туристлар бориши мумкин бўлган шаҳарлар учун ҳам алоҳида рейтинг тузилди. Биринчи ўринни Черногориядаги Котор шаҳри эгаллади. Шунингдек, Руминиядаги Бран қасри, Эквадор пойтахти Кито, Дублин, Манчестер, Рим рўйхатдан ўрин олди.