Фан-техника | 17:49 / 28.10.2015
3559
1 дақиқада ўқилади

Yamaha юқори енгилликдаги спорткар яратди

Yamaha компанияси Sports Ride Concept юқори енгилликдаги спорткар прототипини яратди. Концепт-кар Токио автосалонида намойиш қилинди.

Янги машинанинг габарит узунлиги 3900 мм, кенглиги – 1720 мм, баландлиги – 1170 мм. Икки ўринли купе массаси 750 кг га тенг.

Прототипни қуришга 5 ой сарфланди. У iStream технологияси бўйича ишланган. Муҳандис Гордон Мюррей томонидан патентланган ушбу технология Motiv концептида ҳам ишлатилган эди.

Токиода 2 йил муқаддам кўрсатилган Motiv компакт-кари шиша-пластикли кузовга эга бўлган бўлса, Sports Ride Concept’нинг кузов панеллари карбондан ясалган.

Купенинг куч қурилмаси ҳақида расмий маълумот йўқ. У модернизация қилинган 3 цилиндрли 1 л ҳажмли моторга эгадир. Motiv ҳам у билан комплектация қилинган эди. Компакт-карда унинг қуввати 70-80 от кучига эга эди.