Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жойлашган жазони ижро этиш муассасасида қарор ижросини таъминлашга оид бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида ўн нафардан зиёд маҳбус амнистия актига мувофиқ озодликка чиқарилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қарор ижросини таъминлаш жараёнида жазони ўташ жойларидан озодликка чиқарилганларнинг ижтимоий-маиший таъминоти ва уларни ишга жойлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Уларда янгича ҳаёт, меҳнат шароитига кўникма ҳосил қилиш учун барча имконият ишга солинмоқда. Жойлардаги ҳокимликлар ҳузуридаги махсус комиссиялар, ижтимоий кўникма марказлари томонидан уларга ижтимоий-маиший, моддий ёрдам кўрсатилмоқда.