Буюк Британия қироли Карл III Энди Бернэмни мамлакат бош вазири этиб тайинлади.
The Guardian нашрининг ёзишича, Бернэм хорижий етакчилардан табриклар қабул қилишни бошлаган. Янги бош вазирни Европа кенгаши раиси Антониу Кошта, Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен, Германия канцлери Фридрих Мерц ва Ирландия ҳукумати раиси Майкл Мартин табриклаган.
Энди Бернэм бош вазир лавозимини тарк этган Кир Стармер ўрнини эгаллади. Стармер 22 июн куни истеъфога чиққанини эълон қилганди.
Янги бош вазир Лондон Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлади. Бернэм Украина президенти Володимир Зеленский билан суҳбати унинг илк халқаро мулоқотларидан бири бўлишини билдирди.
«Бу менинг илк қўнғироқларимдан бири бўлади ва бугуноқ президент Зеленскийга ҳеч қандай ўзгариш содир бўлмаганини айтаман. Мен уни Кир Стармер каби юз фоиз қўллаб-қувватлайман», — деди Бернэм.
Ўз навбатида, CNN телеканали Бернэм бош вазирликка тайинлангач, биринчи бўлиб АҚШ президенти Доналд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилгани ҳақида хабар берди.











