Жаҳон | 09:37 / 09.05.2016
3313
1 дақиқада ўқилади

Мисрда бўлган отишмада икки полициячи ва уч нафар ИШИД жангариси ҳалок бўлди

Мисрда ИШИД террорчилик гуруҳининг қуроллли ҳужуми натижасида икки нафар полиция ходими ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда ТАСС.

Маълум қилинишича, полиция ходимлари ҳужумни тўхтатишга муваффақ бўлишган. Бу жараёнда уч нафар террорчи йўқ қилинган, икки нафари яраланган.

Террорчилар ярадорларни олиб, номаълум жойда беркинишга муваффақ бўлишган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид