Қозоғистонда куйдирги касаллигининг авж олиши муносабати билан Қирғизистон ўз чегарасидаги назоратни кучайтирди
Қирғизистон ҳукумати Қозоғистонда куйдирги касаллиги авж олганлиги туфайли чегарадаги назоратни кучайтирди. Бу ҳақида Қирғизистон қишлоқ хўжалик ва мелиорация вазирлиги хабар берди.
"Қозоғистонда куйдирги касаллиги авж олганлиги боис Қирғизистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги Ветеринария ва фитосанитария хавфсизлиги бўйича давлат инспекцияси Қозоғистон билан давлат чегарасида Қирғизистон ҳудудига чорвачилик маҳсулотлари олиб кирилиши устидан назоратни кучайтиради", - дейилади хабарда.
Қирғизистон ҳукумати қабул қилинган чоралар юзасидан Қозоғистон ҳукумати ва Евроосиё иқтисодий комиссиясига "Евроосиё комиссияси иттифоқига аъзо мамлакатлар ҳудудига зарарланган маҳсулот олиб киришнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар кўрилиши зарурати ҳақида" хабар жўнатди.
Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида куйдирги касаллигининг авж олганлиги қайд этилган, бунинг натижасида 9 нафар киши шифохонага ётқизилган, 2 нафари ҳаётдан кўз юмган.