Президентнинг тегишли қарорлари билан, Миграция агентлиги раҳбариятида ўзгариш қилинди.

Муҳсинхўжа Турсунхўжаевич Абдураҳмонов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Беҳзод Анварович Мусаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Миграция агентлиги директори лавозимидан озод этилди.