Китоб ўқишдан воз кечган жамиятнинг келажаги қандай бўлади? Инсонга яхши яшаш учун фақат касбий билимнинг ўзи етарлими? Гуманитар фанлар, бадиий адабиёт ва фалсафа жамият ҳаётида қандай ўрин тутади?

Илк суҳбатда иқтисодчи Жамшид Муслимов ва шифокор Одилхон Алимхонов ношир ва файласуф Хуршид Йўлдошев билан китобхонлик маданияти, илмга муносабат ва бола тарбияси ҳақида суҳбатлашди.

Суҳбат давомида болалар ва катталарнинг китоб ўқишга қизиқиши нега пасайгани, ота-онанинг фарзанд таълимидаги ўрни, касбий билим билан умумий билим ўртасидаги фарқ, аниқ ва гуманитар фанларнинг аҳамияти, жамиятдаги этик стандартлар ҳамда «яхши ҳаёт кечириш учун яхши ўқишнинг ўзи етарлими?» деган саволлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, бадиий адабиётга бўлган талаб, китобни қандай ўқиш кераклиги, қоғоз ва электрон китобларнинг афзалликлари, аудиокитоблар ва адабиётнинг кино билан муносабати ҳақида ҳам фикр юритилди.

Подкастнинг мақсади — илм, китобхонлик ва тафаккур маданияти ҳақида очиқ суҳбатлар орқали жамиятда интеллектуал муҳитни кучайтиришдан иборат.