Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳисобот: Хитойда органлар учун 1,5 миллион виждон маҳбуслари ўлдирилган
Хитойда қора трансплантологиянинг авж олишига доир янги маърузага кўра, мамлакатда органлар учун 1,5 миллион виждон маҳбуслари ўлдирилган. Бу ҳақида The Independent маълум қилди.
Хабарга кўра, маъруза Канаданинг собиқ давлат котиби Дэвид Килгур, ҳуқуқ ҳимоячиси Дэвид Мэйтас ва журналист Этан Гутман томонидан тайёрланган. Унга кўра, гарчи ҳукумат икки йил аввал бундай амалиётга чек қўйишни буюрган бўлса-да, хитойлик жарроҳлар йилига 60 мингдан 100 минггача трансплантацияларни амалга оширишади.
Таъкидланишича, юрак, жигар ва бошқа органлар Хитойда кенг тарқалган медитация амалиёти - Фальньгун тарафдорларидан олинади. Унга амал қилувчилар бир неча ўн йиллар давомида ҳукумат томонидан таъқиб этиб келинади.
Манбага кўра, Хитой ҳукумати йилига 10 минг трансплантация опреацияси ўтказилишини расман маълум қилган. Бироқ маъруза муаллифларининг фикрича, бу рақамлар анча камайтирилган.
Ўз навбатида, ТИВда бу маълумотлар "асоссиз" деб топилди.
Фото:AFP/Getty Images
Мавзуга оид
09:06 / 25.05.2026
Хитой космосда инсоннинг узоқ яшашини ўрганмоқда
22:01 / 23.05.2026
Шавкат Мирзиёев Си Жингпингга ҳамдардлик билдирди
12:04 / 23.05.2026
Хитойда кўмир конидаги портлаш оқибатида камида 90 киши ҳалок бўлди
10:31 / 22.05.2026