Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Воронежда ёстиқдаги симоб буғининг меъёрдан ўн баробар ортиқлиги туфайли болалар боғчаси ёпиб қўйилди
Воронежда ётоқхонадаги ёстиқлардан бирида меъёрдан ўн баробар ортиқ симоб буғи қайд этилган болалар боғчасининг фаолияти тўхтатиб қўйилди. Бу ҳақида РИА "Новости" хабар қилди.
"Фавқулодда вазият вазирлиги ва Воронеж вилояти "Роспотребнадзор" бошқармаси ходимлари болалар боғчасини кўздан кечириб, муассасада симоб буғларининг икки баробар, кичик қизча ухлайдиган ёстиқда эса - ўн баробар ортиқлигини қайд этишди. Вазиятга тўлиқ ойдинлик киритилгунга қадар мактабгача таълим муассасаси фаолияти тўхтатиб қўйилди", - дея маълум қилишди вилоят прокуратурасида.
Икки ёшли қизнинг ота-онаси Воронеждаги шифохоналардан бирига тиббий ёрдам сўраб мурожаат этишди, шундан сўнг шифохона ходимлари полицияга қизчанинг сочларида топилган металл рангли пуфакчалар ҳақида хабар беришган.
Фото:Google image
Мавзуга оид
08:31 / 20.11.2025
Бухорода 35 минг долларга симоб сотган шахслар ушланди
08:56 / 30.10.2025
Сохта миграция ҳужжатлари иши: Воронежда 7 ўзбекистонлик суд олдида жавоб беради
16:51 / 30.09.2025
Тошкент вилоятида шифохоналарга ётқизилган болаларнинг деярли барчаси уйга қайтди
13:53 / 29.09.2025