Навоий вилояти ҳудудида болаларни машинада белгиланган меъёрларга зид равишда ташиш ҳолатлари аниқланди.

Хусусан, Хатирчи туманидаги хусусий мактабгача таълим ташкилотларидан бирига тегишли “Дамас” русумли автомашинада 33 нафар бола белгиланган меъёрларга зид равишда олиб кетилаётгани маълум бўлди.

Яна бир ҳолатда «Дамас» автомашинасига ўзларидан ташқари 14 нафар болани ортиб олган ҳайдовчи ва боғча мудираси тўхтатилди. Маълум қилинишича, аёл ва унинг ҳайдовчиси олдин ҳам худди шундай қоидабузарлик қилгани учун баённома расмийлаштирилиб, улардан тилхатлар олинган.

Бундан ташқари, боғча мудираси баённома расмийлаштирилишига тўсқинлик қилишга уринган.