Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой жанубида юз берган кўчки 11 кишининг ҳаётига зомин бўлди
Хитойнинг жанубий Гуйчжоу провинциясида содир бўлган табиий офат оқибатида 11 киши ҳалок бўлиб, яна 12 киши бедарак йўқолган ҳисобланмоқда, деб хабар қилган «Синьхуа» агентлиги.
Маҳаллий ҳукумат хабарларига кўра, Бицзе шаҳри яқинидаги қишлоққа ёпирилган кўчки остида 30 киши қолиб кетган. Улардан 7 нафари ҳалокатдан қутилиб қолишнинг уддасидан чиққан. Ҳодиса жойида 800дан ортиқ аскар ва қутқарувчилар фаолият кўрсатмоқда. Улар, йўқолганларни топиш мақсадида оғир техникалардан фойдаланмоқда.

Умуман, Хитой жанубида сурункали ёмғирлар мавсуми бошланганидан бери камида 34 киши ҳаётдан кўз юмган ёки бедарак йўқолган.
Сув тошқинлари юзлаб уйларнинг вайрон бўлишига сабаб бўлди. 10 минглаб одамлар кўчирилган, етказилган иқтисодий талофат ўнлаб миллион долларга баҳоланмоқда.


фото:Source: Xinhua
Мавзуга оид
09:06 / 25.05.2026
Хитой космосда инсоннинг узоқ яшашини ўрганмоқда
22:01 / 23.05.2026
Шавкат Мирзиёев Си Жингпингга ҳамдардлик билдирди
12:04 / 23.05.2026
Хитойда кўмир конидаги портлаш оқибатида камида 90 киши ҳалок бўлди
10:31 / 22.05.2026