Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италиянинг Alitalia авиакомпанияси 140та парвозини бекор қилди
Alitalia авиакомпаниясининг учувчи ва борткузатувчилари 4 соатлик иш ташлаш ўтказаётгани боис, 140дан ортиқ турли йўналишлардаги парвозни бекор қилди, деб ёзмоқда Corriere della Sera.
4та касаба уюшмаси эълон қилган парвоз таркибининг норозилиги Тошкент вақти билан 14:00да бошланиб, 18:00да якунланади. Улар, амалдаги қонунчилик ва меҳнат шартномасида белгиланган иш вақти тартибига риоя этилмаётганини, иш ташлашга важ қилишмоқда.
Alitalia компанияси раҳбари Крамер Болл йўловчилардан, уларга етказилган ноқулайликлар учун узр сўраган мурожаатини эълон қилган. Унда қайд этилишича, компания учувчиларни айрим имтиёзлардан маҳрум этгач, касаба уюшмалари иш ташлашга қарор қилган. Alitaliaдан ташқари, Meridiana авиакомпанияси ҳам 4 соатлик иш ташлаш ўтказмоқда.
Умуман, Италидаги ёз мавсуми, одатда соҳа касаба уюшмаларининг фаол норозилик намойишлари билан ажралиб туради.
Мавзуга оид
09:08
Италия ва АҚШ ўртасида янги дипломатик можаро юзага келди
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
10:10 / 18.06.2026
Ўзбекистонлик шифокорлар Италияда 5 минг еврогача маош олиши мумкин
19:22 / 16.06.2026