Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда юз берган табиий офат қурбонлари сони 181 кишига етди
Хитойнинг марказий ва шарқий минтақаларида бир ҳафтадан бери давом этган сурункали ёмғирлар оқибатида вужудга келган сув тошқинлари 181 кишининг ҳаётдан кўз юмиши ёки бедарак йўқолишига сабаб бўлган, деб хабар қилмоқда Associated Press.
Маълумотларга кўра, Янцзи дарёси соҳилида жойлашган, 8 млн киши истиқомат қиладиган Ухань шаҳрининг ўзига бир ҳафтада 57,4 см ёмғир ёққан.
Ухань шаҳри расмий вакили ва давлат ОАВ 14 кишининг ҳалок бўлгани ва бир киши бедарак йўқолганини маълум қилган. Қарийб 170 минг киши кўчирилган, 80 минг нафар одам бошпаналарга жойлаштирилган.
Фуқаролик ишлари бўйича миллий вазирликка кўра, қўшни минтақаларда 181 киши ҳаётдан кўз юмган ёхуд бедарак йўқолган.
Мавзуга оид
17:20 / 27.05.2026
Хитойда Тошкент шаҳар дренаж тизимини ривожлантириш бўйича 400 млн долларлик келишувга эришилди
09:06 / 25.05.2026
Хитой космосда инсоннинг узоқ яшашини ўрганмоқда
22:01 / 23.05.2026
Шавкат Мирзиёев Си Жингпингга ҳамдардлик билдирди
12:04 / 23.05.2026