Ўзбекистон | 11:52 / 07.07.2016
10010
1 дақиқада ўқилади

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Сеулга қўшимча рейсларни амалга оширади

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси жорий йилнинг 23 ва 30 июль кунлари Сеулга (Жанубий Корея) қўшимча рейсларни амалга оширади. Бу ҳақда компания расмий сайтида маълум қилинган.

Рейслар Боинг-767 самолётида қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади:

HY 8513 рейси (шанба): Тошкент - 10:05, Сеул – 20:25.
HY 8514 рейси (шанба): Сеул – 21:35, Тошкент – 01:15 (якшанба)

Рейслар соати маҳаллий вақт билан кўрсатилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш