Бразилиялик футболчи Марио Фернандесга Россия фуқаролиги берилди
Бразилиянинг "Гремио" клубининг собия ҳимоячиси Марио Фернандес энди Россия терма жамоаси учун ўйнаши мумкин.
Фернандес "ЦСКА" клуби учун 2012 йилдан бери ўйнаб келади. У бу орада 128 та учрашув ўтказиб, уч маротаба Россия чемпиони бўлган.
Фернандес бир неча бор Россия терма жамоаси таркибида Европа чемпиони бўлиш истагини билдирган. Бироқ "ЦСКА"да бразилияликка Евро-2016’гача Россия фуқаролигини беришга улгуриб бўлмаслиги айтилган.
Бу йўналишда футболчи биринчи қадамни 7 мартда амалга оширган. Фернандес фуқаролик олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни топширди. 13 июлда эса Россия президенти Владимир Путин фармони билан унга Россия фуқаролиги берилди.
Шу тариқа Россия терма жамоаси учун иккинчи бразилиялик ўйнайдиган бўлди. Россия терма жамоаси учун ўйнаётган биринчи бразилиялик "Локомотив" дарвозабони Маринато Гильермедир.
Шунингдек, Украинада туғилган велопойгачи Елизавета Ошуркова ҳам Россия фуқаролигини олди.