Шавкат Мирзиёев ва Стив Дэйнс учрашувида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш ҳамда парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Сўнгги йилларда икки томонлама ҳамкорликни ҳар қачонгидан ҳам юқори даражага кўтаришга эришилгани, мулоқотлар ва делегациялар алмашинуви жадал суръат касб этгани мамнуният билан қайд этилди.
Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Энергетика, муҳим минераллар, транспорт, қишлоқ хўжалиги, рақамли технологиялар ва саноат йўналишларида йирик лойиҳалар изчил амалга оширилмоқда.
Ҳудудлар ўртасида, хусусан, сенатор вакили бўлган Монтана штати билан алоқаларни янада ривожлантириш истиқболларига алоҳида урғу берилди.
«С5+1» форматидаги ҳамкорлик ҳамда халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.







