Жаҳон | 07:00 / 14.07.2016
5022
1 дақиқада ўқилади
Буюк Британия ҳукуматида янги Brexit вазирлиги пайдо бўлди
Буюк Британия ҳукуматида мамлакатнинг Европа Иттифоқидан чиқиши масалалари билан шуғулланадиган янги Brexit вазирлиги пайдо бўлди, унга Дэвид Дэвис бошчилик қилади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Аввалроқ Буюк Британиянинг янги бош вазири Тереза Мэй ўз вазирлар маҳкамасини шакллантиргани маълум қилинганди. Унда ташқи ишлар вазири Лондоннинг собиқ мэри Борис Жонсон, собиқ ташқи ишлар вазири Филип Хаммонд эса молия вазири бўлди.
Мудофаа вазири лавозимини Майкл Фэллон ўзида сақлаб қолди, ички ишлар вазирлигини эса Тереза Мэйдан кейин яна аёл киши, бунгача энергетика ва иқлим ўзгаришлари муаммолари вазири бўлган Амбер Радд эгаллади.