Жаҳон | 18:30 / 14.07.2016
6597
1 дақиқада ўқилади
Тереза Мэй тўрт нафар вазирни ўз лавозимидан озод этди
Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй янги ҳукумат шакллантириш жараёнида тўрт нафар вазирни ўз лавозимидан озод этди.
Бу ҳақда мамлакат ҳукумати матбуот хизмати хабар бермоқда.
Биринчилардан бўлиб, адлия вазири Майкл Гоув, ана ундан кейин Ланкастер герцоглиги канцлери Оливер Летуин, маданият, ОАВ ва спорт вазири Жон Уиттингдейл ва халқ таълими ҳамда бир вақтнинг ўзида аёллар масаласи ва тенг ҳуқуқлилик вазири Ники Морганлар ишдан бўшатилган.
Эслатиб ўтамиз: Тереза Мэй 13 июль куни расмий равишда Буюк Британия бош вазири сифатида иш бошлади.