Жаҳон | 11:06 / 15.07.2016
8086
2 дақиқада ўқилади

Ниццадаги теракт қурбонлари сони 84 нафарга етди

Фото: AFP

14 июль куни кечқурун юк машинаси Франциянинг Ницца шаҳрида Инглиз қирғоқлари бўйида Бастилия ишғол қилинган кун муносабати билан мушакбозликни томоша қилишга тўпланган кишилар устига юк машинаси бостириб бориши орқали содир этилган теракт қурбонлари сони ошди. Франция ИИВ маълумотига кўра, қурбон бўлганлар сони 84 нафарга етди.

Маълум қилинишича, жароҳатланган ҳолда шифохонага етказилганлардан 18 кишининг аҳволи оғирлигича қолмоқда. Шунингдек, 50 киши "нисбатан енгил даражадаги жароҳатлар" билан шифохонада қолмоқда. Яна 120 киши психологлар ва қутқарув хизматлари ходимларига мурожаат қилган.

Гувоҳларнинг маълумотларига кўра, юк машинаси тўхтамасдан эгри-бугри чизиқ бўйлаб қарийб 2 километргача одамларни босиб борган. Ҳужум қилган шахс одамларга қарата ўқ ҳам узган. У полиция кучлари томонидан йўқ қилинган.

Маҳаллий Nice Matin нашрининг ёзишича, рулни асли тунислик бўлган 31 ёшли ниццалик бошқарган.

Теракт туфайли Францияда фавқулодда ҳолат режими уч ойга узайтирилди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш