Спорт | 10:56 / 15.07.2016
6279
2 дақиқада ўқилади

Уругвай терма жамоаси бош мураббийида Гийена-Барре синдроми аниқланди

Фото: Ovacion

Уругвай терма жамоаси бош мураббийи Оскар Табаресга Гийена-Барре синдроми ташхиси қўйилди.

Бу хасталик асаб тизимини ишдан чиқаради. Аввалига синдром оёқ ишламаслиги орқали намоён бўлади ва бир неча кун ичида хасталик қўл фаолиятига ҳам таъсир кўрсата бошлайди.

Белда, елкада ёки белнинг тос суякларида, шунингдек, нафас олиш органлари мускулларида шоллик аломатлари сезилиши мумкин.  Табарес ҳозирда ногиронлар аравачасидан фойдаланмоқда.

Кейинги йилларда ушбу хасталикдан вафот этиш ҳолати 5 фоизга камайган. Касаллик авжига чиқиб қайтганидан кейинги тикланиш бир неча ҳафтадан 2 йилгача вақт талаб этиши мумкин.

Табарес Америка Кубоги-2016 турнири давомида ҳам ҳассага таянган ҳолда ишлаганди, гуруҳ босқичидаги учинчи учрашувда эса у махсус аравачада майдонга чиқиб келганди, лекин бу вақтда унинг хасталиги аниқ айтилмаганди.

Табарес терма жамоани 2010 йилги жаҳон чемпионатининг ярим финалига олиб чиққанди.

Манба: Tribuna.uz