Истанбулдан Тошкентга авиарейслар кечиктирилди
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг 15 июнь куни кечқурунга мўлжалланган «Истанбул — Тошкент» (HY274) рейси Туркиядаги воқеалар туфайли кечиктирилди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
Самолёт жадвалга кўра 15 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 22:45да Истанбулдан ҳавога кўтарилиши ва Ўзбекистон пойтахтига Тошкент вақти билан соат 5:20да қўниши белгиланганди.
Тошкент аэропортидагилар бу рейс қачон амалга оширилиши ҳақида маълумотга эга эмас.
Истанбулдан жума куни Тошкентга учиши керак бўлган Тurkish Airlines авиакомпанияси рейси (TK368, жадвал бўйича учиш вақти — 23:45) бекор қилинган.
Истанбулдаги Отатурк халқаро аэропорти 15 июль куни кечқурун Туркияда давлат тўнтаришига уриниш вақтида ёпиб қўйилди. Бугун тонгда аэропорт фаолияти тикланиб, Лондондан учиб келган самолёт қабул қилинди.