Apple иккита iPhone’да битта eSIM’дан фойдаланишга рухсат беради — бу имконият iOS 27 тизимида iPhone Handoff функцияси туфайли пайдо бўлади. У ҳақда илк бор WWDC 2026 анжуманида сўз юритилган, бироқ компания тафсилотларни ошкор қилмаганди.
Энди MacRumors нашри тафсилотлар билан ўртоқлашди. Унга кўра, функция фаоллаштирилганда, асосий iPhone ўзидаги SIM-картани сақлаб қолади, иккинчисига эса алоҳида нусхаловчи версия бириктирилади. Бу битта рақамни сақлаган ҳолда гаджетлар ўртасида тезда алмашиш имконини беради.
Алоқа созламалари асосий қурилмада қолади, геолокация эса айни пайтда рақамдан фойдаланилаётган iPhone орқали аниқланади. Функцияни «Созламалар» → «Уяли алоқа» менюси орқали ёқиш мумкин бўлади.
Бироқ iPhone Handoff ишлаши учун мобил алоқа операторлари томонидан қўллаб-қувватланиши керак. Дастлабки маълумотларга кўра, уни биринчи бўлиб T‑Mobile (АҚШ) ва Германиядаги Deutsche Telekom мижозлари фаоллаштира олади.
iOS 27 тақдимоти ой охирида кутилмоқда, келаси ҳафта эса Apple компанияси iPhone 18 Pro, iPhone 18 Pro Max ва букланадиган iPhone Ultra’ни тақдим этади.







