Жиззахда атомчилар шаҳарчаси қурилади. Камбағалликни қисқартиришга масъуллар кучайтирилган иш режимига ўтади. Ишлайдиган оналарга фарзанди бир ёшга тўлгунча нафақа тўланади. Ўзбекистонликлар учун Таиланд визасини олиш мураккаблашди. 240 минг долларни оёқларга яшириб, Ўзбекистондан олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахслар ушланди. Куннинг муҳим янгиликлари билан таништирамиз.

Жиззахда атомчилар шаҳарчаси қурилади

Жиззах вилоятида қурилаётган интеграциялашган атом электр станцияси лойиҳасининг умумий қиймати 9,5 миллиард долларни ташкил этади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевга интеграциялашган АЭС ва унга ёндош шаҳарча барпо этиш бўйича қилинаётган ишлар тақдимотида айтилди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, лойиҳада маҳаллий маҳсулотлар улуши 21 фоиз ёки 1,9 миллиард долларни ташкил этади.

Фориш туманида 200 гектар майдонда қурилиш материалларига ихтисослашган саноат зонасини ташкил этиш таклиф қилинди. Унда камида 100 та қўшма корхонани жойлаштириш ва технологиялар трансфери орқали 15 та йўналишда маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш кўзда тутилган.

Қурилиш даврида ишчи ва мутахассислар ҳамда уларнинг оиласини муносиб яшаш шароити билан таъминлаш мақсадида атомчилар шаҳарчасини барпо этиш режаси ҳам кўриб чиқилди. Икки юз гектар майдонда қарийб 33 минг аҳолига мўлжалланган 10 мингга яқин, шу жумладан, биринчи босқичда 3 мингта хонадонли турар жой қурилиши кўзда тутилган.

Камбағалликни қисқартиришга масъуллар кучайтирилган иш режимига ўтади

Камбағаллик билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилинади, деб эълон қилди президент Шавкат Мирзиёев. Бу тизимда “маҳалла еттилиги” учун масъул раҳбарлар, вилоят ва туман ҳокимлари ҳамда банклар кучайтирилган иш режимига ўтади. Ҳар бир вилоят ва туманда ҳоким бошчилигида штаб ташкил этилади. Оилавий ва ёшлар тадбиркорлиги бўйича имтиёзли кредит ресурсларини бошқариш ваколати туман штабларига ўтказилади. Ҳокимлар бутун иқтисодий комплекс билан ҳафтада уч кун фақат камбағаллик ва бандлик масалалари билан шуғулланади.

Аксарият маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари вазифа бажарувчи этиб