Австриянинг Austrian Plasser und Theurer компанияси дунёда ягона, темир изларни тўхтовсиз ётқизиш имконини берадиган RU-800 S қурилмасига эга бўлиб, у бир ўтишда эски темир йўлни янгисига алмаштира олади. 2014 йили эълон қилинган видеолавҳага Reddit портали эътибор қаратган.
Унинг вазни 692 тоннадан иборат бўлиб, узунлиги 177 метрни, қўшимча платформалари билан — 800 метрни ташкил этади. Машина деярли автоматик тарзда ишлайди. Уни атиги бир неча киши бошқара олади.
RU-800 S бир вақтнинг ўзида эски рельсларни йиғиб олиб, янгисини ётқизади. Машина бир кун ичида 2 километр масофага темир изни тўшай олади.






