“Темирйўлэкспресс” АЖ хабарига кўра, мазкур чоралар йўловчилар ва поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, темирйўл инфратузилмасининг барқарор ва ишончли ишлашини сақлаш мақсадида кўрилмоқда. Шу сабабли айрим поездлар ҳаракат жадвалида белгиланган вақтдан кечроқ манзилга етиб бориши мумкин.

Хабарда қайси йўналишларда чеклов жорий қилинишига аниқлик киритилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 13 июлдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида ғайритабиий ўта иссиқ об-ҳаво шароити кузатилмоқда, у 20 июлгача давом этиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 43-45 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 46-48 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.