Спорт | 08:42 / 04.08.2016
9274
1 дақиқада ўқилади

2020 йилги ёзги Олимпиада дастури яна 5 та спорт тури билан бойитилди

Токиода бўлиб ўтадиган 2020 йилги ёзги Олимпиада дастурига расман бир нечта спорт тури киритилди. 3 августда Ўйинлар дастурига каратэ, серфинг, бейсбол/софтбол, қояга кўтарилиш ва скейтбордингни киритиш қарори қабул қилинди. Қарор Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтаётган Халқаро Олимпия қўмитасининг 129-сессияси давомида қабул қилинди.

Ушбу спорт турларининг Олимпиада дастурига киритилиши медаллар тўпламини яна 18 тага кўпайтиришга имкон беради. Улар учун 474 нафар спортчи кураш олиб бориши мумкин бўлади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш