Жосусликда гумон қилинган америкалик Покистондан қайта сургун қилинди
Покистон ҳукумати 7 август куни 2011 йилда жосуслик учун депортация қилинган АҚШ фуқароси Мэтью Крэйг Барретни мамлакатдан сургун қилишди. Бу ҳақида Dawn нашри маълум қилди.
2011 йилда ҳуқуқ-тартибот органлари Барретнинг ёпиқ объектга кирганлиги тўғрисида маълумот олишди. Америка фуқароси ўзининг Исломободдаги уйида қўлга олинган. Ҳукумат маълумотига кўра, унинг ёнидан объектнинг суратлари ва харитаси топилган.
Тергов ишлари бўйича федерал агентлик Барретнинг мамлакатга кириши тақиқланганлигига қарамай, қандай қилиб Покистон визасини олгани ва тўсиқларсиз чегара назоратидан ўтганлигига доир текширув ўтказмоқда.
АҚШнинг Покистондаги элчихонаси шахсий маълумот дахлсизлигини баҳона қилиб, мазкур ҳодисани изоҳлашдан бош тортди.
Мавзуга оид
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024
Америкалик олимлар биоорганизмларнинг “учинчи ҳолати”ни аниқлади
15:12 / 16.11.2024
Уйқу тўғри қарор қабул қилишга ёрдам беради — тадқиқот
14:32 / 16.11.2024