Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Асаларилар Американинг қирувчи самолётини вақтинча ерга “михлади”
АҚШнинг Виржиния штати Лэнгли-Юстис авиабазасида асаларилар галаси ноёб воқеа кузатилди. Гап шундаки, ҳашаротлар бешинчи авлод F-22 Raptor қирувчи самолётини эгаллаб олишган ва вақтинчалик бўлсин уни парвоздан тўхтатиб қолган, деб хабар қилмоқда CNN телеканали.
Гарчи ҳодиса икки ой муқаддам, июнь ойи ўрталарида юз берган бўлса-да, бу ҳақда энди ошкор қилинмоқда.
Техниклар самолётни учишга тайёрлаш учун келганларида, F-22 двигателининг пойнагида асаларилар галасига дуч келишган.
Энтомологлар билан маслаҳатлашган ҳарбий хизматчилар ҳашоратларни йўқ қилмасликка қарор қилиб, маҳаллий асаларичини ёрдамга чақирган. У эса, вакуумли шланг билан асалариларни қутига жойлаб олган.
Маълум бўлишича, 20 мингга яқин ҳашоратдан иборат тўданинг вазни 4 кг келган.