Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси мушкул вазиятга тушиб қолган ватандош аёл ва унинг икки ойлик фарзандини Ўзбекистонга қайтаришга кўмаклашди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон фуқароси Россиянинг миграция қонунчилигини бузган. Бунинг оқибатида унинг икки ойлик гўдаги васийликка олиниб, Новосибирск шаҳридаги “Рассвет” болалар ва ўсмирлар реабилитация марказига жойлаштирилган.
Бош консулхона вазиятни ўрганиб чиққач, она ва болани Ўзбекистонга қайтариш бўйича зарур чораларни кўрган.
Дипломатлар хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш маркази ҳамда бола жойлаштирилган реабилитация маркази вакиллари билан музокаралар олиб борган.
Кўрилган чоралар натижасида она ва боланинг Ўзбекистонга қайтиши учун зарур сертификатлар расмийлаштирилган.
Шундан сўнг Бош консулхона вакиллари икки ойлик чақалоқни реабилитация марказидан олиб, Новосибирск аэропортида кутиб турган онасига топширган.
Она ва бола 28 август куни Россия авиакомпанияси рейси орқали Тошкентга қайтарилган.
Дипломатлар кўмагида икки ойлик чақалоқ онаси бағрига қайтарилди
11:261 0631 мин
Россия миграция қонунларини бузган ўзбекистонлик аёлнинг икки ойлик чақалоғи Новосибирскда васийликка олиниб, реабилитация марказига жойлаштирилган. Ўзбекистон дипломатларининг аралашувидан сўнг бола онасига қайтарилди ва улар Тошкентга олиб келинди.







