Жаҳон | 12:23 / 13.08.2016
8113
1 дақиқада ўқилади
ОАВ: Япония бош вазири Путинни Ямагутига таклиф этмоқчи
Япония бош вазири Синдзо Абэ Россия президенти Владимир Путиннинг норасмий ташрифини ташкил этиш истагини билдирди, деб хабар қилмоқда Киодо агентлиги.
Бу ҳақда, япон ҳукумати раҳбарининг ўз тарафдорлари билан учрашувида иштирок этган мулозимлар маълум қилган. Россия президенти Хонсю оролининг жанубий ғарбий томонида жойлашган Ямагути префектурасига таклиф этилиши мумкин.
Ҳозирча мазкур режанинг бошқа тафсилотлари ошкор қилинмаган.