Жаҳон | 14:44 / 13.08.2016
14323
1 дақиқада ўқилади

Порошенко Россия билан муносабатларига ойдинлик киритди

Украина президенти Петр Порошенко АҚШ вице-президенти Жозеф Байден билан телефон орқали мулоқотида расмий Киев Москва билан муносабатларида кескинликнинг кучайишини хоҳламаслигини билдирган. Бу ҳақда, Украина давлат раҳбарининг сайтида маълум қилинган

У шунингдек, Москванинг айбловларини "асоссиз" деб атаган.

Бундан ташқари, томонлар Минск келишувларининг бажарилиши муҳимлигини таъкидлашган. Порошенко ва Байден ҳам норманд тўртлиги шаклида музокараларни давом эттириш зарурлигини уқдиришган. 

10-август куни Россия ФХХ Қримда қўпорувчиликларнинг олди олингани, уни Украина мудофаа вазирлиги разведка бош бошқармаси ташкил этгани ҳақида маълум қилган эди. Владимир Путин эса, бундай шароитда "норманд шаклида" учрашиш фойдасиз эканини айтганди.