Ўзбекистон | 12:55 / 15.08.2016
34447
1 дақиқада ўқилади
Тошкент вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди
Тошкент вилояти ҳокими Содиқ Абдуллаев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукумати портали хабар берган.
«Ўзбекистон Конституциясининг 93-моддаси 15-банди ва 102-моддаси ҳамда Ўзбекистон Президентининг 12 августдаги фармонига мувофиқ Содиқ Абдуллаев Тошкент вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди», — дейилади ҳукумат ахборотида.
Содиқ Абдуллаев 2016 йилнинг 4 февраль куни Тошкент вилояти ҳокими этиб тайинланганди.