Тошкент шаҳри ҳокимининг тегишли қарорига мувофиқ, 9 ноябрдан бошлаб ижтимоий соҳа объектларида — мактаб, боғча, шифохона ва бошқа муассасаларда иситиш тизими ишга туширилади.
Кўп квартирали турар жой биноларига ҳам шу санадан иссиқлик бериш бошланади. Иссиқлик таъминотини улаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилиши кутилмоқда.
Қайд қилинишича, иситиш учун тўлов иссиқлик таъминоти амалда уланган кундан бошлаб ҳисобланади. Уланиш санаси бошқарув компанияси томонидан имзоланган икки томонлама далолатномада қайд этилади.











