Уч қаватли, 90 хонадондан иборат икки, уч ва тўрт хонали уйда ёш оилалар учун барча қулайликлар яратилган.
– Замонавий уйга кўчиб ўтганимиздан ота-оналаримиз ҳам, яқинларимиз ҳам жуда хурсанд, – дейди янги уй соҳиби, “Юрт келажаги” республика кўрик-танлови ғолиби Азизбек Узоқов. – Бу уй оиламизга омад келтиради. Ёшларини эъзозлайдиган шундай юрт фарзанди эканимдан фахрланаман.
Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов сўзга чиқди.









