Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимпиада чоғида Рио-де-Жанейрога ташриф буюрган сайёҳлар сонига ойдинлик киритилди
Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрига Олимпия ўйинлари вақтида миллиондн ортиқ сайёҳ ташриф буюрган. Бу ҳақда, шаҳар ҳокими Эдуарду Паэс маълум қилган.
"Олимпиада мусобақалари вақтида Рио-де-Жанейро 1,17 млн сайёҳни қабул қилди", - деган шаҳар ҳокимияти раҳбари. Паэснинг сўзларига кўра, 410 минг киши хорижий мамлакатлардан ташриф буюрган, қолганлари Бразилиянинг бошқа минтақаларидан келишган.
Хорижлик сайёҳларнинг 17 фоизини АҚШ фуқаролари ташкил этган. Аргентина (12 фоиз) ва Германиядан (7 фоиз) келган сайёҳлар сони ҳам кўпчилик экани айтилмоқда. Улар, ўртача Рио-де-Жанейрода кунига 424 доллардан сарфлашган. Шаҳардаги меҳмонхоналар 94 фоизга тўлган.
Унинг сўзларига кўра, шаҳар фуқаролари Бразилияда Олимпиада ўтказиш қарорини танқид қилганларни "сукут сақлашга" мажбур қилган.
Мавзуга оид
18:52 / 24.06.2026
Чехларга сенсация керак, Бразилия ва Кореяга дуранг ҳам етади. А, В ва C гуруҳларида вазият қандай?
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
20:23 / 15.06.2026
Бразилиядаги аттракционда аёл 40 метр баландликдан хавфсизлик арқонисиз отиб юборилди
08:49 / 15.06.2026