18:37 / 25.08.2016
8216

Габор Кирай мавсумдаги энг зўр сэйв муаллифи деб топилди (Видео)

Венгрия терма жамоаси дарвозабони Габор Кирай 2015/16 йилги мавсумнинг энг зўр сэйви муаллиф деб топилди. У 35 фоиз овоз тўплаган ҳолда ғолиб бўлган. Бу ҳақда УЕФА расмий сайти хабар берган.

Ушбу дарвозабон бу сэйвини Евро-2016 доирасида Бельгия терма жамоасига қарши ўтказилган ўйинида бажарганди.

Иккинчи ва учинчи ўринларни Россия терма жамоаси дарвозабони Игорь Акинфеев (Англия билан ўйинда) ва Италия терма жамоаси дарвозабони Жанлуижжи Буффон (Германия терма жамоасига қарши ўйинда) эгаллаган. Уларнинг икки ҳам мухлислар орасида ўтказилган сўровда 14 фоиздан овоз олишган.

Кучли ўнликда Лукаш Фабиански, Мануэль Нойер, Давид Оспина, Уго Льорис (икки марта), Кевин Трапп ҳамда «ПСЖ» ёшлар жамоаси дарвозабони Реми Дешам номлари бор.

Мавзуга оид
Top