Спорт | 11:50 / 19.10.2016
8816
1 дақиқада ўқилади

Буффон: «Одамлар мени истаганича кўмиши мумкин, лекин дафн маросимига ҳеч ким келмайди»

«Ювентус» жамоаси дарвозабони Жанлуиджи Буффон ЕЧЛнинг 3-турида «Лион»га қарши сафарда кечган ва 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган учрашувдан кейинги фикрларини билдириб ўтди.

Италиялик дарвозабон бу учрашувда белгиланган пенальтини бартараф этди ва жамоасини бир неча марта муқаррар голлардан қутқариб қолди.

«Одамлар мени истаганича кўмиши мумкин, лекин дафн маросимига ҳеч ким келмайди. Мен аввал ҳам айтганман, ҳамиша ўзимга танқидий кўз билан қарайман. Шу билан бирга менга ишончсизлик ва ҳурматсизлик кўрсатадиган кишиларни тинглашни ҳам истамайман.

Кейинги вақтларда кўп аҳмоқона фикрлар учрамоқда. Уларнинг фақат бирини тўғри қабул қила олишим мумкин. Бу шундай фикр: «Ахир мен  Буффондан кўпроғини кутгандим». Ҳа, мен ҳамиша бундай гапни қалбим билан тинглайман», – дея Буффоннинг сўзларини келтирган Football Italia.

Мавзуга оид