Шайхонтоҳур туманида йўловчи автобусда ёнғин содир бўлди. Тошкент шаҳар ФВББ ҳодиса юзасидан расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, 7 ноябр куни Шайхонтоҳур туманида 7-автосаройга қарашли автобусда ёнғин чиққан. Соат 12:01 да туманнинг Лайлитўрғон кўчасида автобус ёнаётгани ҳақида ФВББга хабар келиб тушган.

Қутқарув экипажлари зудлик билан воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 12:09 да ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида автобус ёниб зарарланган. Жабрланганлар йўқ.