Иқтисодиёт | 12:37 / 25.08.2016
8132
2 дақиқада ўқилади

Хитойга Америка суюлтирилган табиий газининг биринчи партияси етиб келди

АҚШнинг континентал қисмидан Хитойга суюлтирилган табиий газнинг (СТГ) илк партияси шу ҳафтада етиб келди, Панама каналида реконструкция ишларининг амалга оширилиши Америка ёқилғи етказиб берувчиларига Осиё бозорларига кириб боришни енгиллаштирди. Бу ҳақида Wall Street Journal маълум қилди

Юк душанба куни Мексика бўғизидаги Sabine Pass экспорт терминалидан Хитойнинг жанубидаги Яньтянь портига олиб келинди, у ерда юкни узоқли муддатли шартнома асосида China National Offshore Oil Corp. харид қилди. 

АҚШ СТГси авваллари Осиё бозорларида рақобатга кириша олмаган, зеро у одатда катта танкерларда ташилади, Панама канали реконструкциясига қадар эса бунинг имкони бўлмаган. 

"Канални кенгайтириш ишлари СТГ савдоси учун жуда муҳим аҳамиятга эга, у газ етказиб бериш муддатини қисқартиради ва баҳосини пасайтиради", - дейилади АҚШ Энергетика вазирлигининг Энергетик Ахборот Маъмуриятида. 

Янги йўл АҚШдан Шимолий Осиёга СТГ етказиб бериш муддатини тахминан 20 кунгача қисқартиради, транспорт харажатларини эса - 30 центга камайтиради. 

Мавзуга оид