Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италиядаги зилзила қурбонлари сони 267 кишини ташкил қилмоқда
24 августга ўтар кечаси Италиянинг марказий қисмида рўй берган зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 267 кишига етди. Бу ҳақда мамлакат фуқаролик мудофааси хизмати маълум қилган.
Охирги хабарларда ушбу табиий офат оқибатида қурбон бўлганлар сони 250 киши экани айтилганди.
Сўнгги маълумотларга кўра, айни вақтда 387 киши турли даражадаги жароҳатлар олган ҳолда Марке, Абруццо ва Лацио вилоятларидаги шифохоналарда қолмоқда. 1000га турар жойдан маҳрум бўлган.
Вайрон бўлган шаҳарлар тоғли ҳудудда бўлгани ва йўллар ҳам абгор ҳолга келгани сабабли қутқарув техникасининг табиий офат ҳудудига етказилиши қийин кечмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 24 август куни маҳаллий вақт билан соат 03:36да (Тошкент вақти билан соат 06:36) Римдан 118 км шимоли-шарқда жойлашган ҳудудда, Л’Акуила шаҳарчасига 48 км шимолий нуқтада 6,1 балли зилзила қайд этилди. 1 соат ўтиб бу зилзила 5,4 балл билан такрорланди.
Мавзуга оид
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
10:10 / 18.06.2026
Ўзбекистонлик шифокорлар Италияда 5 минг еврогача маош олиши мумкин
11:00 / 10.06.2026
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
22:05 / 29.05.2026