Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази маълумотига кўра, зилзила соат 02:34:15 да қайд этилган. Унинг ўчоғи 10 километр чуқурликда жойлашган.

Зилзила эпицентри Қирғизистоннинг Ўш ҳудудига тўғри келган. У Тошкентдан 373 километр жануби-шарқда жойлашган.

Ўзбекистон ҳудудида ер силкинишининг сезилиш кучи қуйидагича бўлган:

  • Андижон вилоятида — 2–3 балл;

  • Фарғона вилоятида — 2–3 балл;

  • Наманган вилоятида — 2 балл.

Эпицентр координаталари 39,84 даража шимолий кенглик ва 73,21 даража шарқий узунликни ташкил этган.