Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда бўлиб ўтган аёвсиз жангларда йирик қурбонлар берилди
Афғонистон хавфсизлик кучлари Жани Кхел туманида олиб борган аёвсиз жангларда 50 нафар ходимидан айрилган. Толибон ҳаракати сафида ўлдирилган жангарилар сони 200дан ошган. Бу ҳақда, мамлакатнинг Пажвак агентлиги маҳаллий маъмурият вакили Тож Муҳаммад Мангалга асосланган ҳолда хабар қилмоқда.
Аввалроқ, маҳаллий ҳукумат 30 нафар ҳуқуқ идоралари хизматчиси қурбон бўлгани ҳақида баёнот берганди.
"Толибон" радикал гуруҳининг 1,2 мингга яқин жангариси 26-август куни кечқурун Покистон билан чегарадош Жани Кхелга ҳужум қилиб, шу билан бирга, улар, катта миқдорда қурол-яроғларни эгаллаб олгани ва ҳарбийларни ўлдирганини таъкидлашди.
Мангалнинг сўзларига кўра, жанг вақтида толибларнинг покистонлик дала қўмондони Ҳафиз Рашид ҳам ўлдирилган. Толибон жангарилари эса, маҳаллий ИИВ бўлимининг бир неча автомобили ҳамда қуролларини эгаллаб олган.
Ўз навбатида Нақиб вилояти губернатори матбуот котиби Аҳмад Аталнинг айтишича, полиция бўлинмаси ва ҳуқуқ идораларининг бошқа ходимлари Чамкани уездига чекиниб, Жани Кхелни жангарилардан озод қилиш режасини муҳокама қилишмоқда.
Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026