Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Air France авиакомпанияси парвози 48 соат ортга сурилди
Франциянинг Air France авиакомпаниясининг Бамакодан Парижга парвоз қилиши лозим бўлган рейси 48 соатга кечиктирилди, деб хабар қилган BFMTV.
Қайд этилишича, самолёт бортида сичқон борлиги аниқлангач, унинг ҳаво кемаси электр тармоғи симларини кемириб юборгани тахмин қилингани сабаб, парвоз қолдирилган. Кемирувчи ҳайвонни топишгандан сўнг, экипаж аъзолари дам олишларига тўғри келган. Нашрнинг ёзишича, самолётнинг Бамакодан вақтлироқ учиши учун Air France у ерда захира ходимларига эга бўлмаган.
Шундан сўнг, авиакомпания мижозларига товон пули тўлашга ваъда берган. Air France вакили Кристоф Помьенинг айтишича, йўловчиларнинг хавфсизлиги компаниянинг асосий мақсадидир.
Мавзуга оид
17:50 / 21.04.2026
Etihad Airways августдан Ўзбекистонга мунтазам парвозларни бошлайди
08:58 / 09.04.2026
Маҳаллаларда хавфсизликни таъминлашда янги модел жорий этилади
10:51 / 02.03.2026
Иордания ва Баҳрайнда бўлган фуқароларга хавфсизлик бўйича тавсиялар берилди
16:37 / 11.02.2026