Ироқда тўй маросими вақтидаги теракт оқибатида 18 киши ҳалок бўлди
Ироқдаги тўй маросими вақтида теракт содир этилди. Reuters агентлиги хабарига кўра, бу теракт туфайли 18 киши қурбон бўлган. Шунингдек, ўнлаб кишилар жароҳатланган.
Ироқ полицияси маълумотлариига кўра, худкуш террорчи мамлакат жанубидаги асосан шиалар истиқомат қиладиган Карбало вилоятидаги Эйн ат-Тамур шаҳрида, тўй зиёфати вақтида ўзини портлатган.
Манбалардан бирида айтилишича, ҳудудга автомат ва қўл гранаталари билан қуролланган 5 нафар жангари ҳужум қилган.
Эслатиб ўтамиз, 22 август куни Туркиянинг Газиантеп шаҳрида ҳам тўй маросими вақтида 12 ва 14 ёшдаги болалар ўзини портлатиб теракт содир этиши оқибатида 51 киши ҳалок бўлганди, шундан 22 нафари болалар эди.
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бу теракт учун жавобгарликни ИШИД зиммасига юклаган ҳамда қўшни Сурия ҳудудида жангариларга қарши ҳарбий ҳаракатлар бошлаганди.
Мавзуга оид
15:12 / 09.11.2024
Покистондаги станцияда теракт: 24 киши ҳалок бўлди
10:10 / 02.11.2024
«Крокус»даги теракт: ишда тўрт нафар янги айбланувчи пайдо бўлди
22:10 / 25.10.2024
Туркия пойтахтида теракт уюштирганларнинг шахси аниқланди
01:02 / 24.10.2024